Линклар

Карзай Вашингтонда сўзлашувлар ўтказмоқда


АҚШга сафар қилган Афғонистон президенти Ҳамид Карзай Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан музокаралар олиб бормоқда.

Учрашувлар олдидан Ҳиллари Клинтон АҚШ барча йўналишларда, жумладан ҳарбий ва иқтисодий соҳаларда Афғонистонга ёрдам кўрсатишни давом эттиражагини маълум қилди.

Ҳамид Карзай билан биргаликда Афғонистонистон ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари АҚШга сафар қилганлар. Хабарларга кўра, Афғонистондаги вазият ҳамда НАТО кучларининг амалиётлари чоғида тинч аҳоли вакилларининг ўлдирилиши билан боғлиқ муаммолар Вашингтон сўзлашувлари диққат марказида бўлади.

Ҳамид Карзай чоршанба куни Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама меҳмони бўлади.
XS
SM
MD
LG