Линклар

logo-print

Москвада қидирувда бўлган ўзбек қўлга олинди


Шереметьево аэропортида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга эълон қилинган ўзбекистонлик шахс қўлга олинди.

Россия Ички ишлар вазирлигига қарашли сайтининг хабар қилишича, 10 май куни милиция ходимлари Москвадан Туркияга учиб кетишга уринган ўзбекистонлик 31 яшар шахсни қўлга олган.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси ўз юртида 2009 йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 244 прим 1 (Жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ва тарқатиш), 244 прим 2 (Диний экстремистик, айирмачилик, фундаменталист ва бошқа тақиқланган ташкилотларни ташкил этиш, раҳбарлик қилиш ҳамда аъзо бўлиш) моддалари асосида айбланиб қидирувга эълон қилинган.

Ҳозирча қўлга олинган шахс исми-шарифи эълон қилинмади.

-Афсуски тахминан ўтган йилнинг ёзидан бошлаб давлат тузумига қарши ва диний жиноятларда айбланиб қидирувга эълон қилинган қочқинларни ҳибсга олиш амалиётлари Россия ҳудудида кескин равишда ортди. Бунинг асосий сабабларидан бири Россия хавфсизлик кучлари Ўзбекистон билан совуқлашиб бораётган алоқаларни қайтадан яхшилашга уринмоқда, деб ҳисоблайман,-деди Москвадаги Инсон ҳуқуқлари институтининг “Бошпана ҳуқуқи” дастури раҳбари Елена Рябинина.

Айни пайтда Москвадаги “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилот вакилларига кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистонда мазкур моддалар бўйича 10 мингдан ортиқ киши қамалган.
XS
SM
MD
LG