Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:02

Сув тақчил минтақада сув тошқинлари хавфи ошмоқда


Kўлобдаги бутун бошли маҳаллаларни сел оқизиб кетди.
Kўлобдаги бутун бошли маҳаллаларни сел оқизиб кетди.

Тожикистоннинг Кўлоб туманида содир бўлган сел натижасида юзга яқин одам нобуд бўлди. Бу фожиа Марказий Осиë¸ хусусан Ўзбекистон аҳолиси сув билан боғлиқ табиий офатлар¸ хусусан селдан қанчалик ҳимояланган¸ деган саволни туғдирмоқда.


Тинимсиз ёққан кучли ёмғир ортидан 7 майга ўтар кечаси Тожикистоннинг Кўлоб туманида жойлашган бир нечта қишлоқни сел олиб кетди. Оқибатда 1000 дан ортиқ хонадон, ўнлаб кўприк ва йўлларга жиддий шикаст етказилди. Бир неча минг гектар экин ерлари ҳам яроқсиз ҳолга келди. Табиий офатдан кўрилган зарарнинг 100 миллион доллар атрофида экани айтилмоқда.

Тожикистон жанубида рўй берган кўчки ва сув тошқини оқибатида қурбон бўлганлар сони ошиб бормоқда.

- 50 нафардан ортиқ одам нобуд бўлди. Уларнинг кўпчилигини биз ўзимиз кўмишда ёрдам бердик. Сел оқизиб кетган 60-70 ортиқ одам ном-нишонсиз бедарак йўқолган саналмоқда, дейди Тожикистондаги Озодлик мухбири Аҳмади Иброҳим.

Ўзбекистонда ҳам сел ва кўчки хавфи бўлган ҳудудлар талайгина. “Uzmetronom” сайтининг хабар беришича, 10 май куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри яқинидаги қишлоқлардан бирига сел келган¸ транспорт шоссеси бир неча соатга ёпилган.

Шу муносабат билан Ўзбекистондаги сел хавфи кучли бўлган ҳудудлар борасида маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Фанлар Академияси Сув муаммолари институти мутахассиси Заҳро Илёсовага мурожаат қилдик:

Заҳро Илёсова: Тоғли ҳудудлар энг хавфли ҳудуд ҳисобланади. Қаерда дарë¸ сой оқиб ўтса¸ ўша жойлар селдан хавфли ҳисобланади. Энг кўп сел бўладиган жойлар Наманган¸ Фарғона водийси¸ Тошкент вилояти. Тошкент вилояти кўчки хавфлилиги бўйича деярли биринчи ўринда туради. У ерда кўп бўлади.

Озодлик: Ўзбекистонда¸ масалан Кўлобдаги каби жиддий талофатлар бўлмаслиги учун аҳоли нима қилиши керак? Селнинг олдини олиш мумкинми?

- Аҳоли олдини олмайди бунинг. Службаларимиз бор. Биринчидан¸ Ўзгидромет прогноз қилади. Уларнинг постлари бор ҳудудлар бўйича. Бу ерда МЧС ишлайди. Аҳолининг ўзи ҳеч нарса иш қила олмайди. Аҳоли фақат ҳаракат қилиши керак. Хавфсиз жойга чиқиб кетади. Масалан¸ ëғингарчилик кўпайиб кетса¸ тоғли ҳудудларда¸ дарë ва сой оқадиган жойларда сел хавфи кучайиб кетади. Мана бу жойда энг кўп бўлади¸ деб айтиб бера олмаймиз. Чунки бу йил Тошкент вилоятида кўп ëмғир ëғса¸ кейинги йил водийда кўп ëғиши мумкин. Қаерда кўп ëғса¸ ўша ерда хавф кучайиб кетади. Аслида селдан хавфли ҳудудда одамларнинг яшаши мумкин эмас. Аҳоли кўчирилиши керак¸ деди Ўзбекистон Фанлар Академияси Сув муаммолари институти мутахассиси Заҳро Илёсова.

Ер бўйича амалий тадқиқотлар Марказий Осиё институти лабораторияси (ЦАИИЗ) мудири Антон Шабунин сув муаммоси кескинлашиб бораëтган бу минтақада сув билан боғлиқ офатлар таҳдиди ҳам кучайиб бораëтганини айтади:

- Марказий Осийда сув билан боғлиқ йирик табиий офатларни келтириб чиқарувчи ҳодисалар қаторига сел, кўчки, сув тошқини, тоғли кўлларнинг ёрилиши (Қирғизистоннинг ўзида мингдан ортиқ бундай кўллар бор), тоғли муз ва қорларнинг кўчиши киради.

Марказий Осиё давлатларининг аксар қисми тоғли бўлганлиги сабабли сел ва кўчкилардан хавфли ҳисобланади. Тоғ бор жойда¸ албатта¸ сел бўлади. Гап шу офатларнинг олдини олиш ва унга олдиндан тайёргарлик кўришдадир. Бунинг учун барча маҳаллий Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ва метеорология бўлимлари сел, кўчкидан хавфли ҳудудларнинг махсус хариталарини олдиндан тузиб чиқишади. Маҳаллий аҳолини муҳофаза қилишнинг махсус дастури мавжудки, унга биноан мана шундай хавфли туманларда аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб борилади, у ёки бу вазиятда ўзини қандай тутиш лозимлиги ҳақида махсус варақалар тарқатилади. Бу ишлар билан энди бевосита Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари шуғулланади, деди Ер бўйича амалий тадқиқотлар Марказий Осиё институти лабораторияси мудири Антон Шабунин.
XS
SM
MD
LG