Линклар

logo-print

Тошкентда автобус портлади


Тошкентда суюлтирилган газ билан юрийдиган автобус портлаши оқибатида олти киши нобуд бўлди, ўнлаб йўловчи тан жароҳати олди.

Бу ҳақда Риа Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбага таянган ҳолда хабар тарқатди.

Воқеа жойи милиция ходимлари томонидан қуршовга олиниб, у ерга Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг келгани айтилмоқда.

Тошкентдаги манбанинг айтишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда газ билан юрадиган автомобилларнинг 90 фоизи газ мосламаси ўрнатиш лицензиясига эга эмас.

- Газ мосламасини ўрнатиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги туфайли, бугунги фожиага сабаб бўлди,дея қўшимча қилди Тошкентдаги манба.
XS
SM
MD
LG