Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:11

Тошкентда йўловчи автобус портлади


Бектемир ҳокимлиги расмийсига кўра¸ портлаган автобус ЛАЗ русумида бўлган.
Бектемир ҳокимлиги расмийсига кўра¸ портлаган автобус ЛАЗ русумида бўлган.

Хабарларга кўра¸ 11 май маҳаллий вақт билан кечки соат 7 лар атрофида Бектемир туманида автобус портлаган ва камида олти одам нобуд бўлган. Дастлабки тахминга кўра¸ фожиага автобус томига ўрнатилган газ мосламасининг портлаши сабаб бўлган.


Бектемир туман ҳокимлиги расмийсининг Озодликка айтишича¸ совет даврида ишлаб чиқарилган ЛАЗ русумидаги автобус Kabool Textile комбинатига тегишли бўлган ва Тошкент шаҳридан Тўйтепага ишчиларни олиб кетаëтган маҳал автобусда портлаш юз берган. Тахминларга кўра¸ Бектемир пости яқинида портлаган автобус ичида 20-25 ишчи бўлган.

Ҳозирча қурбонлар сонига оид аниқ маълумот йўқ. Айтилишича¸ жароҳатланганларнинг аксари Тошкент шаҳридаги собиқ 16-касалхонага қарашли Республика тиббий тез ëрдам марказига олиб келинган.

Риа Новости ахборот агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигидаги манбага таянган ҳолда воқеа жойининг тез орада милиция ходимлари томонидан қуршовга олиниб, у ерга Ички ишлар вазирлиги раҳбарлари ва Миллий хавфсизлик хизмати ходимларининг келганини хабар қилди.

Тошкентдаги манбанинг айтишича, ҳозирги кунда Ўзбекистонда газ билан юрадиган автомобилларнинг 90 фоизи газ мосламаси ўрнатиш лицензиясига эга эмас.

- Газ мосламасини ўрнатиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги туфайли, бугунги фожиага сабаб бўлди, дея қўшимча қилди Тошкентдаги манба.

Ўзбекистонда бензин нархининг муттасил ошиб бораëтгани оқибатида аксар йўловчи автобуслари ва енгил машиналар газ билан юришга ўтиб олган. Айтилишича¸ Ўзбекистондаги транспорт воситаларига ўрнатилган газ мосламалари техника хавфсизлиги қоидаларига мос келмайди.

Озодлик Бектемирдаги портлаш тафсилотларини ўрганишга ҳаракат қилмоқда. Воқеага бевосита гувоҳ бўлганлар портлашга оид хабарларни сайтимизга йўллашлари мумкин. Янги тафсилотларни Озодлик сайтида кузатиб боринг.
XS
SM
MD
LG