Линклар

Покистон толиблари террорчилар рўйхатига киритилиши мумкин


АҚШ Давлат департаменти АҚШ ҳукумати покистонлик толибларни Вашингтоннинг расмий “хорижий террорчи ташкилотлар” рўйхатига киритиш масаласини кўраётганини айтди.

Давлат департаменти матбуот котиби Филип Кроулей Покистондаги Теҳрики Толибон гуруҳини террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш жараёни 1 май куни Ню Йоркнинг Таймс майдонида амалга ошмай қолган ҳужумидан кейин тезлашганини айтди.

АҚШ расмийларига кўра, портловчи моддалар юкланган автомобилни Таймс майдонига ҳайдаб борган Файсал Шаҳзод Покистон толиблари билан алоқада бўлган.

Ҳозир АҚШнинг хориждаги террорчи ташкилотлар рўйхатига 45 та гуруҳ, жумладан, Ал-Қоида гуруҳи ҳам киритилган.
XS
SM
MD
LG