Линклар

logo-print

АҚШ Россияни огоҳлантирди


АҚШ президенти Барак Обаманинг юқори лавозимли маслаҳатчиси, агар Россия Эронга ҳаво ҳужумидан мудофаа мақсадида қўлланиладиган S-300 русумидаги ракеталар етказиб берса, бу Вашингтон ва Москва муносабатларига жиддий таъсир этиши ҳақида Қўшма Штатлар Россияни огоҳлантирганини айтди.

Қуролларни назорат қилиш масалалари бўйича Оқ Уй маслаҳатчиси Гари Самор 11 май куни мухбирларга, агар Россия 2007 йилда Эрон Исломий республикаси сўраган S-300 ракеталарини Эронга етказиб берса, бундан хайратланишини айтди.

S-300 ракеталари жанговар учқичлар, қанотли ракеталар ва ядровий каллаклар ўрнатилган қанотли ракеталарни уриб тушириш имкониятига эга.
XS
SM
MD
LG