Линклар

logo-print

Медведев Туркияга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев 12 май куни Туркия президенти Абдулла Гул билан учрашади.

Медведевнинг Туркия раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида Россия мутахассислари иштирокида Туркияда биринчи атом электр станцияси қуриш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.

Анқарага сафари чоғида Россия президенти икки давлат ўртасида қатор келишувлар, жумладан, энергетика ва фуқаролар учун кириш визасини бекор қилиш ҳақидаги шартномани имзолаш маросимида иштирок этиши режаланган.

Ҳозирда Россия Туркиянинг иккинчи йирик савдо ҳамкорига айланган ва ўзаро алоқалар ривожланиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG