Линклар

Туркманистон парламенти янги Жиноят кодексини қабул қилди


Амалдаги Жиноят кодексига киритилган қатор тузатишлар орасида оғир жиноятлар учун белгиланадиган энг узоқ қамоқ муддати 25 йилдан 15 йилга қисқартирилган.

Бундан ташқари, айрим жиноятлар учун белгиланган қамоқ жазоси жаримага алмаштирилди.

Туркманистоннинг янги Жиноят кодексида терроризм билан боғлиқ жиноятлар ҳамда иқтисодий жиноятлар учун жазо муддатлари белгиланган.

Янги Жиноят кодекси президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов имзо чекканидан сўнг кучга киради.
XS
SM
MD
LG