Линклар

Қирғизистон Ўзбекистонга қарзининг ярмидан кўпини тўлади


Қирғизистон газ учун Ўзбекистонга бўлган қарзининг 1 миллион долларини тўлади. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар қилди.

Қирғизистон Энергетика вазири вазифасини вақтинча бажараётган Ўсмўнбек Артиқбаевга кўра, пул тўланишидан олдин Қирғизистоннинг газ учун Ўзбекистонга бўлган қарзи 1 миллион 800 минг долларни ташкил этган.

Шу боис Ўзбекистон Қирғизистон жанубига газ етказиб беришни икки баробар камайтирган.

Қарз тўланганидан сўнг Ўш вилоятига газ тўла миқдорда етказиб берилмоқда.
XS
SM
MD
LG