Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:10

Янги қонун ҳуқуқ фаолларига маъқул эмас


Ўзбекистон сенати томонидан қабул қилинган "Суд экспертизаси тўғрисида"ги қонун билан танишган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари унда ўзлари кутган ўзгаришлар йўқлигини айтмоқдалар.
Ўзбекистон сенати томонидан қабул қилинган "Суд экспертизаси тўғрисида"ги қонун билан танишган ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари унда ўзлари кутган ўзгаришлар йўқлигини айтмоқдалар.

Ўзбекистон сенати томонидан қўллаб-қувватланган “Суд экспертизаси тўғрисида”ги янги қонун мустақил суд-тиббий экспертизасини кафолатлай олмайди. Ўзбекистондаги Эксперт ишчи гуруҳи мазкур қонун бўйича ана шундай хулосага келган.

Ўзбекистон сенати томонидан 9 май куни қабул қилинган “Суд экспертизаси тўғрисида”ги қонун ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, халқаро ҳамжамият томонидан анчадан буён кутилган эди. Бироқ қонуннинг қабул қилинган бўлишига қарамасдан, ҳуқуқ фаолларининг фикрича, ундан улар кутган асосий ўзгартишлар йўқ.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос, Эксперт ишчи гуруҳи вакили Суҳробжон Исмоилов булар жумласига қуйидагиларни киритди:

- Бу қонун суд органларида ва тергов олиб борувчи органларда терговчи ёки суд томонидан тайинланадиган расмий судэкспертиза билан баробарида, мустақил экспертиза хизматларидан ҳам фойдаланиш имкониятини кўзда тутмайди. Биз биламизки, Ўзбекистонда барча экспертларни, мутахассисларни судларга тақдим қилувчи ташкилотлар бу давлат назоратидаги ташкилотлардир. Шунинг учун уларни биз мустақил дея олмаймиз. Айниқса Ўзбекистондаги судлар мустақил бўлмаган шароитда, дея фикрини изоҳлайди Суҳробжон Исмоилов.

Ўзбекистонлик ҳуқуқшунос мазкур қонун қабул қилингандан сўнг мустақил экспертлар, тиббиёт экспертларига мурожаат қилиш ҳуқуқи берилиши кутилганлигини айтади.

Эксперт ишчи гуруҳи вакили Исмоиловга кўра, қонун қабул қилинган бўлишига қарамасдан, унга ҳали ўзгартириш киритиш мумкин. Аммо бугунга қадар гуруҳ томонидан қонун лойиҳаларига бериб борилаётган шарҳлар хукумат томонидан инобатга олинмаяпти.

- Агар мамлакат бошлиқларида сиёсий ирода топилса, албатта мана шу қабул қилинган қонунни такомиллаштириш мақсадида биз айтаётган алтернатив ёки мустақил экспертиза хизматларидан фойдаланиш имкониятини ҳам ўзгартириш йўли билан қонунга киритса бўлади, дейди Суҳробжон Исмоилов.

Мустақил тиббиёт экспертининг жиноят иши, тергов пайтида жалб қилиниши долзарблиги анчадан буён сезилади. Ўзбекистонлик инсон хуқуқ фаоллари томонидан берилаётган баённомаларнинг аксариятида тергов суриштирув давомидаги қийноқлар, қамоқхонадаги тазйиқлар берилиб борилмоқда. Давлат томонидан жалб қилинган тиббий экспертизалардан эса, Суҳробжон Исмоиловга кўра, жабрланувчиларнинг қариндош-уруғлари норозилигини мустақил экспертларнинг борлиги ечим бўлиши мумкин эди.

- У айнан бир жараёнда давлат тарафидан ёки тергов, суд органи томонидан тайинланмаган ҳолда, балки айбланувчи ё судланувчини ҳимоячилари, қариндош-уруғлари томонидан таклиф қилинган тиббиёт ходими, мутахассиси кўзда тутилади. У давлат тиббиёт муассасасида ҳам ишлаши мумкин, хусусий тиббиёт муассасасида ҳам ишлаши мумкин, дейди Суҳробжон Исмоилов.

Ўзбекистонда президент фармойишига кўра хусусий тартибда тиббиёт хизматларини кўрсатувчи фуқароларнинг хизмати таъқиқланди. Бу ҳам, хуқуқ фаолларига кўра, тиббиёт экспертизасига мустақил экспертларни таклиф этиш истагини йўққа чиқарган.

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов “Суд экспертизаси тўғрисида”ги янги қонуннинг ижобий самара беришига шубҳа қилишини айтади.

- Суд экспертизаси терговчилар, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар раҳбарларининг буюртмасига кўра қилинади. Бу қонун ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Бунинг устига, бу қонунни ичида мустақил экспертларни жалб қилиш ҳуқуқи мавжуд эмас, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Ташанов ўз фикрини қувватлаш учун энг сўнгги жиноий ишларни тилга оларкан, опа-сингил Соатовларни ишини эслайди.

- Биз нодавлат ташкилоти, жамоат ташкилоти сифатида экспертиза, ДНК текширувларида қатнашишни сўрадик. Мустақил экспертлар таклиф қилдик. Лекин буларнинг бирортасига на жавоб бор, на бир муносабат билдирилди. Аксинча, улар ўзлари яширинча текширувлар ўтказишган. “Тасдиқланмаган” деган фактлар билан беришди. Ундан ташқари, Қашқадарёда Шоҳиста Махсумова иши. Тергов давомида унинг номусига тегишга ҳаракатлар бўлган. Суд экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги талабномамиз қолдирилмади, дейди Абдураҳмон Ташанов.

Айни пайтда ҳуқуқ фаоли мазкур қонуннинг самарали ишлашига тўсиқ бўлувчи бошқа омиллар ҳам борлигини айтади:

- Бу ерда коррупция даражаси жуда баланд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ваколатлари чексиз. Булар на қонунсиз, на мажбуриятларсиз ишлаб ётишибди. 20 йил бўлди - милиция ҳақидаги қонун йўқ. Тиббий экспертиза ҳақидаги тем более эркин, шаффоф экспертиза ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, дейди Абдураҳмон Ташанов.
XS
SM
MD
LG