Линклар

Халқаро Амнистия ЕИ Ўзбекистон сиëсатини танқид қилди


Андижондаги қонли воқеаларнинг беш йиллиги арафасида Халқаро Амнистия ташкилоти ЕИни Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари ва журналистларга қарши давом этаётган тазйиқларни кескин қоралашга чақирди.

Европа иттифоқининг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштонга йўлланган мактубда Халқаро Амнистия ташкилоти андижонликларнинг оммавий равишда қирғин қилиниши юзасидан мустақил ва халқаро текширув ўтказилишини талаб қилиш ЕИнинг Тошкент билан муносабатларидаги устивор мақсад бўлиб қолажагини кафолатлашни сўрадилар.

Андижондаги воқеалар ортидан ЕИ Ўзбекистон ҳукуматига қарши санкциялар, жумладан қурол-аслаҳа эмбаргоси жорий қилган эди.
Ўзбекистонда Андижон воқеалари юзасидан текширув олиб борилмагани ва инсон ҳуқуқлари оммавий равишда поймол этилаётганига қарамай¸ ЕИ 2009 йилнинг октябр ойига келиб расмий Тошкентга нисбатан жорий қилинган жазо чораларини бекор қилди.

-ЕИнинг Андижон масаласига бўлган ўзгарувчанлиги инсон ҳуқуқлари масаласини устивор деб биладиган ташқи сиёсатга бўлган ишончга жиддий путур етказмоқда. Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти бундан беш йил муқаддам бўлгани каби ҳозир ҳам ёмонлигича қолмоқда ва ЕИ ушбу ҳолатни тан олиши шарт, дейилади Халқаро Амнистия ташкилоти мурожаатида.
XS
SM
MD
LG