Линклар

Ливиядаги авиаҳалокатда биргина бола омон қолди


Ливия Транспорт вазири бугун Триполи аэропортида рўй берган авиаҳалокатда нидерландиялик 8 ëшли бола омон қолганини эълон қилди.

Муҳаммад Али Зайдон сўзларига кўра, ҳалокат рўй берган жойда 96 нафар йўловчининг жасади топилган. Йоҳаннесбург-Триполи-Лондон йўналиши бўйича парвоз қилаётган учқич бортида жами 104 киши бўлган.

Триполи аэропорти матбуот вакилининг билдиришича, Йоҳаннесбургдан учиб келган йўловчи самолёти аэропортга қўнаётган маҳал ҳалокатга учраган. Фожиа сабаблари ҳозирча аниқ эмас. Ҳалокат қурбонлари орасида Буюк Британия, Нидерландия ва Жанубий Африка фуқароларининг борлиги айтилмоқда.

Айни пайтда воқеа жойида авиаҳалокат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

XS
SM
MD
LG