Линклар

Латвияда Миксим Бакиев қидирилмоқда


Латвия полицияси ҳокимиятдан четлаштирилган Қирғизистон президенти Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевни қидиришга киришишди.

Латвия Ички ишлар вазири Линда Мурниече сўзларига кўра, Қирғизистон муваққат ҳукумати Латвияда беркингани тахмин қилинаётган Максим Бакиевни ҳибсга олишни сўраб расман мурожаат қилганидан сўнг Максим Бакиевни қидириш ҳақида ордер берилган.

Қирғизистон муваққат ҳукумати Максим Бакиевни бир қатор иқтисодий жиноятларда айбламоқда.
XS
SM
MD
LG