Линклар

logo-print

Камерон янги ҳукумат таркибини тузмоқда


Буюк Британия янги Бош вазири Дэвид Камерон ҳукумат таркибини тузишга киришди.

Буюк Британия Қироличаси Елизавета II 11 май куни Консерватив партия раҳбари Дэвид Камеронни янги Бош вазир этиб тайинлади. Бу билан 13 йиллик танаффусдан сўнг консерваторлар Британияда яна ҳокимиятни эгаллади.

Британия янги Бош вазири сифатида қилган биринчи баëнотида 43 яшар Дэвид Камерон Консерватив партия сайловда лейбористлардан кейин учинчи ўринни эгаллаган Либерал-демократик партия билан бирга коалиция ҳукумати тузмоқчи эканини айтди.

- Мен консерваторлар ва либерал-демократлар ўртасида ҳақиқий ва тўлиқ коалиция тузмоқчиман. Шу йўл орқали бу мамлакат учун жуда зарур бўлган кучли, барқарор, яхши ва ҳалол ҳукумат тузиш мумкин, деб ўйлайман, деди Дэвид Камерон.

Консерватив партия вакиллари партиянинг собиқ раҳбари Вилям Ҳейг янги ҳукуматда Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Камероннинг яқин иттифоқчиси бўлган Жорж Осборннинг Молия вазири бўлишини айтмоқда.

Консерватив партия вакилларига кўра, 6 май куни бўлиб ўтган сайловда учинчи натижани кўрсатган Либерал-демократик партия раҳбари Ник Клег бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллайди.

Айни пайтда АҚШ президенти Барак Обама, Германия ва Франция етакчилари Дэвид Камеронни Бош вазир лавозимига тайинлангани билан табрикладилар.
XS
SM
MD
LG