Линклар

logo-print

Медведев Туркия сафарини давом эттирмоқда


Россия президенти Дмитрий Медведев Анқарада Туркия президенти Абдуллоҳ Гул билан музокара ўтказди.

Хабарларга кўра, музокаралар чоғида икки давлат ўртасидаги алоқалар ривожига оид масалалар муҳокама қилинган.

- Сўнгги йиллар давомида ўзаро алоқаларимиз кескин даражада ўзгарди. Бугун биз ушбу алоқалар стратегик, кўп жиҳатли ва бугунги ҳаётимиз воқелигини акс эттиради, дея олишимиз мумкин, деди Дмитрий Медведев Анқарадаги матбуот анжумани чоғида.

Дмитрий Медведевнинг Россия-Туркия ҳамкорлик кенгаши йиғинида ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Туркия расмийларига кўра, Россия раҳбарининг Анқара сафари чоғида икки давлат ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга қаратилган 20дан зиёд ҳамкорлик шартномаларини имзолаш режаланган.


XS
SM
MD
LG