Линклар

Тошкентдаги портлаш ҳақида расмий маълумот йўқ

  • Садриддин Ашур

Тошкентдаги портлашга газ мосламасидаги ноқислик сабаб деб кўрилмоқда.

Тошкентдаги портлашга газ мосламасидаги ноқислик сабаб деб кўрилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 11 май маҳаллий вақт билан кечки соат 7 лар атрофида автобус портлаган йўловчи автобусида камида 25 киши бўлиб, уларнинг олти нафари воқеа жойида ҳалок бўлган. Жароҳат олганлар Тошкентдаги собиқ 16-касалхонага ётқизилган.

Воқеа 11 май куни кечга томон Тошкент шаҳридан чиқаверишдаги Бектемир милиция пости яқинида рўй берган. Бу ҳақда ёниб бўлган автобусни узоқдан кўрган тошкентликларнинг биридан сўрадик:

Озодлик: Қаерда бўлган ўзи бу воқеа?

- Бектемир постини биласизми?

Озодлик: Қўйлиқдан тушиб боришдами?

- Қўйлиқдан тушиб боришда чапга кўча келадику¸ ҳокимиятнинг кўчаси. У кўчада эмас. Мостдан тушганингиздан кейин тўғрига қараб Тўйтепами Тошкент вилоятига чиқавериш пости бор. Ўша постга етмасдан чап тарафда UzGazOil бор. Ўшанинг атрофларидамикан шунақада.

Озодлик: У заправка қилаëтганда бўлганми?

- Йўқ¸ кетаëтганда. Кетаëтган жойида бўлган. Газовый автобус дейишди¸ дейди ёниб бўлган автобусни узоқдан кўрган тошкентликлардан бири.

Тошкент шаҳар Бектемир туман ҳокимлиги расмийси Озодлик билан суҳбатда бу воқеа ҳақида янада тўлиқроқ маълумот берди.

Озодлик: Портлаган автобус ҳақида сўрамоқчи эдим. У қанақа автобус бўлган? Газелми ëки Пазикми?

- Эски бўлардию анави УАЗми бўлардию. Орқасида моторли бору.

Озодлик: Ўша автобуслардан ҳозир ҳам борми? ЛАЗми?

- У вилоятникида. ЛАЗ борку анави тир-тир-тир қилиб юрадиган. Орқаси моторда ишқилиб.

Озодлик: Газ тепасида бўлганми?

- Ҳа.

Озодлик: У юриб кетаëтганда портлаганми ëки тўхтагандами?

- По моему юраëтганда бўлса керак.

Озодлик: Ўзи эски автобусларнинг ҳаммаси газда юради-а?

- Эконом бўлсин¸ деб кўпчилиги газга ўтиб олган. Бизлар узоқдан кўрдик. Янгироқ автобусга ўхшаяпти. Эски шалдироққа ўхшамайди. Кабул текстил деган корхона бор эканку Тўйтепа тарафда. Ўшанинг автобуси экан.

Озодлик: Ишчиларни ташийдиган автобус-а?

- Ҳа¸ дейди Бектемир туман ҳокимлиги расмийси.

Расмийнинг айтишича, айни пайтда автобус портлашида жароҳат олганлар Тошкентдаги собиқ 16-касалхонасига ётқизилган. Бироқ уларнинг сони қанча эканлиги ҳақида аниқ маълумот ҳозирча йўқ. Ҳозирда Республика тиббий тез ëрдам марказига айланган бу касалхона навбатчиси жабрланганлар ҳақида мана бу қисқа хабар билан чекланди:

- Тушган касалларнинг ҳаммасининг аҳволи жуда ҳам яхши¸ деди касалхона навбатчиси.

Биринчи тахминларга кўра, фожиага юриб кетаëтган автобус томига ўрнатилган газ баллонининг портлаши сабаб бўлган. Бироқ, 15 йилдан бери газда ишлайдиган автобус ҳайдовчиси Баҳодир, бундай ҳолатда газ баллонларининг портлаши мумкин эмас¸ деган фикрда:

- Мана мен газ машина ҳайдайманку. Газ баллон ҳеч қачон юриб кетаëтган пайтда портламайди. У биласизми қачон бангиллаши мумкин? У заправкада бангиллаши мумкин. Йўлда портлабди¸ деган нарсанинг биттасига ҳам ишонмайман. Бу бўлмаган нарса¸ дейди Баҳодир.

Автомобилларга газ ускуналари ўрнатиш билан шуғулланадиган фирмалардан бирининг мутахассиси сўзларига кўра, агар техник хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаса¸ ҳар қандай ҳолатда ҳам портлаш содир бўлиши мумкин:

- Сабаби¸ нотўғри ўрнатилган бўлиши мумкин. Техник қоидалар борда. Баллонни ўрнатганда кўпинча портлаш бўлиши мумкин қаттиқ қизиганда. Ҳаво исиб кетадию. Ўшанда ҳам шунақа портлаш бўлиши мумкин. Газ баллони брак ëки камчилиги бўлиши мумкин.

Озодлик: Муддати ўтган¸ эскирган бўлиши мумкин.

- Шунақа ҳам бўлиши мумкин. Газ баллонини ҳар уч йилда кўрсатиб¸ оғирлигини тарозига торттириб туришади¸ дейди мутахассис.

Унинг айтишича, Ўзбекистон президентининг 2007 йилдаги фармонида, автомобилларни пайдар-пай газ билан ишлашга ўтказиш кўзда тутилган бўлса-да¸ йўловчиавтобусларига газ баллонлари қўйиш тақиқланган:

- Аслида ҳали ҳеч ким автобусларга газ баллон ўрнатиш бўйича 100 фоиз рухсатнома олмаган. Фармонда чиққан. 2007 йилдан 2012 йилгача босқичма босқич дизелдан газга ўтиш тўғрисида президент фармони чиққан. Лекин ҳали ҳеч ким биринчи бўлиб рухсатниома олиб иш бошлагани йўқ.

Озодлик: Автобусдагиларнинг ҳаммаси ноқонунийда-а?

- Ҳа. Ҳали рухсат берилмаган. 100 фоиз метанга ўтиш тўғрисида ҳали ҳеч ким лицензия олмаган¸ дейди мутахассис.

Бироқ Тошкентдаги автомобилларга, жумладан автобусларга газ билан ишлаш ускуналари ўрнатадиган “Автосозлаш” масъулияти чекланган жамият мутасаддиси сўзларига кўра, агар йўл хавфсизлиги бошқармасининг рухсати бўлса, автобусларга ҳам газ баллонлари ўрнатиш мумкин:

Озодлик: Автобусларга ўрнатиш мумкинми?

- Нимага мумкин эмас? Мумкин. ГАИнинг рухсати бўлса¸ шунга қараб қўяверадида¸ дейди “Автосозлаш” расмийси.

Сирдарёлик ҳайдовчи Баҳодирнинг айтишича, машинаси борлар учун ҳозир Ўзбекистонда газда юриш бензинга нисбатан икки баравар арзонга тушади:

- Бензиннинг тенг ярмида. Кимга қандай маъқул бўлсада. Таксичилик қиламан деганлар¸ ана газ қўйиб олган¸ дейди Баҳодир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG