Линклар

Карзай Оқ уйда Обама меҳмони бўлади


Афғонистон президенти Ҳамид Карзай бугун Оқ уйда АҚШ президенти Барак Обама билан учрашади.

11 май куни эса Карзай Вашингтондаги Walter Reed армия тиббиёт марказига бориб Афғонистондаги жангларда ярадор бўлган америкалик аскарлар билан учрашди.

Карзай АҚШ ҳарбийларига хизматлари учун миннатдорлик билдириб, учрашув ҳаяжонли бўлганини айтди.

- Бу биз биргаликда оғир йўлни босиб ўтишимиз керак эканини яна бир марта эслатди. Афғонистон ва Қўшма Штатлар хавфсизлигини таъминлаш учун икки давлатнинг ўғил-қизлари жонини фидо қилишга тайёр эканини кўрсатди, деди Афғонистон президенти.

Шу куннинг ўзида Ҳамид Карзай АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан учрашди.
Музокара чоғида АҚШ расмийлари Карзайга Қўшма Штатлар Афғонистонни тарк этмаслигини билдирдилар.
XS
SM
MD
LG