Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:39

Андижон хотираси океан ортида ҳамон тирик


13 май арафасида АҚШ даги андижонлик қочқинлар бир дастурхон атрофида тўпланиб¸ ўткан кунларни хотирлайдилар.
13 май арафасида АҚШ даги андижонлик қочқинлар бир дастурхон атрофида тўпланиб¸ ўткан кунларни хотирлайдилар.

2005 йилнинг 13 май кунидаги воқеалар тақдирини тариқдек тўзитиб юборган андижонликларнинг бир қисми АҚШ дан бошпана топди. Ҳар бирининг кейинги беш йиллик ҳаëти алоҳида ҳикояга лойиқ бу инсонлар қисматига 13 май муҳри абадий босилгандек...


Исмоил 5 ёшда бўлишига қарамасдан ҳалигача гапирмайди. Бундан 5 йил олдин 2005 йилнинг 13 майида Андижонда намойишчилар ўққа тутилганида¸ Исмоил онасининг қорнида эди.

Исмоил онаси билан.
- Мен ўша пайтларда ҳомиладор эдим. Бола қорнимда эди. Жуда даҳшатли воқеанинг гувоҳи бўлдим. Битта ўзим эмас¸ икки жон ўлиб кетарканда¸ деган ҳислар ўтди ичимдан. Қўрқувлар билан оломоннинг орқасидан шу ерларга келдик Исмоилжон билан. Икки жон бўлиб қандай қўрқувлардан ўтиб келдик¸ дейди Исмоилжоннинг онаси Розия.

Исмоилга ҳомиладор она ҳукумат ўқларидан қочиб аввалига Қирғизистонда¸ кейин эса Руминиядан бошпана топди. Исмоил Руминиядаги қочқинлар жамлоғида дунëга келди.


- 500 та қочоқнинг ичида битта шу Исмоилжон туғилдида. Битта мен ҳомиладор эдим. Шу бола дунëга келди. Ўша битталиги учун ҳамма бошқача кутиб олишди¸ Худога шукур¸ дейди Розия.

Исмоилнинг бобоси Акрам Йўлдошев ва отаси Ўзбекистон қамоқхонасида жазо ўтамоқда. Ўзбекистон ҳукумати назарида улар бундан беш йил бурун андижонликларни оёққа турғизган исёнчилардир.

Тилсиз Андижон...
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:52 0:00
Бевосита линк


Ҳозир Исмоил бувиси Ёдгора Йўлдошева ва онаси Розияхон билан биргаликда Американинг Айдаҳо штатида яшайди.

Андижон воқеаларининг ихтиёрсиз гувоҳи Исмоилжон бугун мактаб ёшига етиб қолган. Онаси Розиянинг айтишича, Исмоилжон беш ёшга яқинлашиб қолганига қарамасдан гапира олмайди.

Сиртдан Исмоилнинг ҳаëти бошқа болаларникидан фарқ қилмайдигандек...
- Ҳозир мактабга боради. Бу ерда кичкина ëшидан мактабга боришар экан. Ҳозир болага эътибор жуда яхши. Ҳозир умуман тили чиқмаган¸ гапирмайди. 13 майдаги ҳомиладорлик пайтимдаги қўрқинчлар таъсиридан бу ерда докторларга¸ профессорларга кўрсатиб кўрдик. Ўшанинг таъсири шекилли¸дейишаяпти.

Озодлик: Инглизча ҳам гапирмайдими?

- Йўқ¸ дейди Розия.

Исмоил ўзининг Андижондаги бошқа қариндошларини скайп орқали кўрган холос.

Исмоил билан Андижон орасида бир океан ва минглаб километр бор. Андижон воқеалари билан Исмоил ўртасида эса беш йил.

Исмоил яшайдиган Айдаҳо штатида 40 дан зиëд андижонлик қочқин бор. Улар 2005 йил 13 май куни ҳукумат кучлари ёғдирган ўқ ёмғиридан қочиб Қирғизистонга ўтган ва у ердан БМТ қочқинлар идораси ёрдамида Европа, Австралия, Америка давлатларига олиб ўтилган 500дан ортиқ андижонликнинг бир бўлаги. Улардан кўпчилигининг оиласи Андижонда.

Ноз-неъматлар тортилган катта хонтахта атрофида доим йиғилиб турадиган АҚШдаги бу андижонликлар дуога қўл кўтаришаркан ватанга қайтишликни Худодан тилайдилар.


Шаробиддин ака ўз таксиси билан.
Андижон воқеаларидан кейин ўтган беш йил давомида бу қочқинлар узоқ йўлни бирга босиб ўтишди. Қирғизистон ва Руминиядаги қочқинлар жамлоғида машаққатларни бирга бошдан кечиришди. Айдаҳо штатининг Бойси шаҳрида бир-бирига яқин хонадонларда яшайдиган бу андижонликлар бугун ҳам бирга. Улар бир бирларига ака-укадек бўлиб қолишган. Умумий дард бизни бирлаштирмоқда, дейди Шаробиддин ака.

- Бир йил лагер бизни жуда тарбияладида. Бир-биримизнинг ҳаққимизга озгина бўлса ҳам хиëнат қилмасдан¸ ҳамма топганимизни ўртага қўйиб тенг тақсимлаб ейишлик билан нима бўлди десангиз¸ ўзбекчиликда айтадию “Ҳалолдан есанг¸ сенга юқади” деса¸ ўша бизга берилган ризқимизни ўртамизда ҳалол қилиб еганлигимиз учун менимча бу Худо тарафидан бўлса керак¸ дейманда энди. Қавмимизга шунақа меҳрни солиб қўйди.

Озодлик: Ҳозир ҳам топганларингиз ўртада-а?

- Топганимиз¸ мана кўраяпсиз¸ ҳаммасини. Ўзингиз гувоҳи бўлиб турибсиз¸ дейди Шаробиддин.

АҚШда 150дан ортиқ андижонлик қочқин бошпана топган. Айдаҳо, Аризона, Оҳайо, Чикаго, Пенсилвания штатлари бўйлаб ёйилган андижонликлар таксичилик¸ пойабзал тикиш, қандолатчилик, деҳқончилик билан машғул.

Яқинда улар "Андижон овози" ташкилотига бирлашди. Ташкилотнинг Айдаҳо штати бўйича раҳбари Исломиддин Долимовнинг айтишича, мақсад Андижон қатлиомининг унутилишига йўл қўймаслик.
XS
SM
MD
LG