Линклар

logo-print

Бағдодда яна портлаш содир этилди


Ироқ пойтахтининг шиалар яшайдиган Садр шаҳарчасида автомобилга ўрнатилган бомба портлагани оқибатида камида 7 киши нобуд бўлди, 20 дан ортиғи яраланди.

Мазкур портлаш ёшлар орасида машҳур бўлган кафе яқинида чоршанба куни кечқурун юз берди.

Душанба куни Ироқ бўйлаб амалга оширилган портлашлар оқибатида 110 дан ортиқ одам нобуд бўлди, юзлаб одам яраланди.

Ҳужумни Ал-Қоида гуруҳи жангарилари амалга оширгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG