Линклар

Россияда автомобил сотилиши кўпайди


Апрел ойида Россияда автомобиллар ва енгил юк машиналари савдоси 2008 йил октябр ойидан бери биринчи марта кўпайди.

Европа бизнеслари уюшмаси маълумотига кўра, ўтган ой Россияда жами 163 минг 299 та автомобил сотилган.

Бу ўтган йил шу даврига нисбатан 20 фоизга кўп.

Россия ҳукумати март ойидан бери ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошган автомобилни топшириб, ўрнига Россияда ишланган янги машина сотиб олувчи фуқароларга 50 минг рубл беришни таклиф қилиб келмоқда.

Бу дастур ноябр ойига қадар давом этади.
XS
SM
MD
LG