Линклар

Остона чегарани очиш ҳақидаги ваъдасини бажармади


Қирғизистон муваққат ҳукумати бошлиғи Роза Ўтунбаева Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали сўзлашганда Назарбоев Қозоғистон-Қирғизистон чегарасини 11 май куни очишга рози бўлганини айтган.

Бироқ 12 май куни қозоқ чегарачилари қирғизистонлик ҳамкасбларига чегарани очиш ҳақида “юқоридан” буйруқ берилмаганини айтди.

Қирғизистон муваққат ҳукумати бошлиқ ўринбосари Ўмурбек Текебаев чегара очилмагани учун Қозоғистон расмийларини кескин танқид қилди.

6–8 апрел кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда халқ исён қилганидан кейин Ўзбекистон ва Қозоғистон Қирғизистон билан чегарани ёпиб қўйган.
XS
SM
MD
LG