Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:21

Андижондаги қонли воқеаларга беш йил тўлди


Орадан беш йил ўтган бўлса-да, Андижон қатлиомида ҳалок бўлганлар сонини ҳеч ким аниқ айта олмаяпти.
Орадан беш йил ўтган бўлса-да, Андижон қатлиомида ҳалок бўлганлар сонини ҳеч ким аниқ айта олмаяпти.

2005 йил 13 май куни Андижон шаҳрининг Бобур майдонига йиғилган халойиқ ҳукумат аскарлари томонидан ўққа тутилгани оқибатида юзлаган одамларнинг ёстиғи қуриди.

Бундан роппа-роса беш йил муқаддам Андижон шаҳрида ҳукумат кучлари диний экстремизм ва айирмачиликда айбланган 23 нафар тадбиркор озод этилиши талаби билан норозилик намойишига чиққан одамларни ўққа тутгани оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 187 одам, жумладан, аёллар ва болалар нобуд бўлган.

Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимояси билан шуғулланувчи гуруҳлар ва ҳукуматга мухолиф фаоллар Андижон воқеаларида ўлганлар сони бир неча юз киши ва ундан ҳам ортиқ бўлиши мумкинлигини айтиб келмоқда.

Андижондаги қонли воқеалар бир гуруҳ шахслар ҳарбий қисмга ҳужум қилиб, қуролларни қўлга киритганидан сўнг Андижон қамоқхонасига бостириб кириб, маҳбусларни озодликка чиқариб юборганидан сўнг бошланган.

2005 йил майида Андижонда содир бўлган фожеа кимни етим, кимни бева қолдирди. Минглаб одамлар эса Андижон воқеаларидан кейин она юртларини ташлаб кетишга мажбур бўлдилар.

Мавзу тафсилотлари билан кун давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG