Линклар

Кондаги фожиа қурбонлари сони 66 кишига етди


Россиянинг Кемерово вилоятидаги кўмир конида ўтган ҳафта рўй берган портлаш оқибатида нобуд бўлган кончилар сони 66 кишига етди.

Россия Фавқулодда ҳолатлар вазирлиги расмийларига кўра, тунда “Распадская” конидан олти нафар ишчининг жасади ковлаб олинган.

Айни пайтда 20дан зиёд кончи ҳануз ер остида қолмоқда. “Распадская” кўмир конида шанба куни рўй берган иккита портлаш оқибатида, шунингдек 80дан киши ортиқ тан жароҳати олган.

Кўмир кони ичкарисида метан гази портлаши тахдиди мавжудлиги туфайли қутқарув ишлари бир неча бор кечиктирилди.

XS
SM
MD
LG