Линклар

Назарбоев "миллат етакчиси"га айланди


Қозоғистон парламентининг юқори палатаси президент Нурсултон Назарбоевга “миллат етакчиси”мақоми беришга оид қонун лойиҳасини маъқуллади.

12 май куни мамлакат парламентининг қуйи палатаси ҳам мазкур қонун лойиҳасини маъқуллади.

Қабул қилинган ҳужжатга мувофиқ Қозоғистон янги президенти мамлакат ички ва ташқи сиёсати, жумладан давлат бошқаруви ва хавфсизлигига оид масалаларни Қозоғистоннинг биринчи президенти билан мувофиқлаштиради.

Бундан ташқари Назарбоев умрбод даxлсизлик мақомига эга бўлмоқда.

69 ёшни қаршилаган Нурсултон Назарбоев 1991 йилдан буён Қозоғистонни бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG