Линклар

logo-print

АҚШ элчихонаси Андижон воқеаларини ёдга олди


АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Андижондаги қонли воқеаларнинг беш йиллиги муносабати билан баёнот тарқатди.

-2005 йил 13 май куни Андижонда содир бўлган фожиавий воқеаларга беш йил тўлиши муносабати билан, Америка Қўшма Штатлари ўз яқинларидан айрилган ва азоб чеккан барча кишиларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Ўзбекистоннинг дўстлари каби, биз ўша оғир кунлар ярасига малҳам бўлиш учун ўзаро муроса жараёни ва маъсулиятга чақирамиз.

Ўз тарихи давомида фуқароларнинг низо ва ғалаёнини бошидан кечирган америкаликлар сифатида, биз ушбу кунда тинчлик, зўравонлик қилмаслик ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиш йўлига садоқатимизни ифодалаган ҳолда ўзбек халқи билан биргамиз, дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.
XS
SM
MD
LG