Линклар

Доғистонда милиция ходимлари ўлдирилди


Доғистоннинг Сергокалинск туманида содир этилган портлаш ва ҳужум оқибатида милициянинг саккиз нафар ходими нобуд бўлди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, милиция ходимлари кетаётган машина қуролланган шахслар пистирмасига дуч келган.

Маълум бўлишича, милиция ходимлари мазкур туманда уяли алоқа тармоғи станцияси ва телеминорага ҳужум қилган шахсларни қидираётган бўлган.

Хабарларга кўра, тунда номаълум шахслар мазкур туманда жойлашган уяли алоқа тармоғи станцияси ва телеминорани ўққа тутиб, кейинчалик уларни портлатиб юборган.


XS
SM
MD
LG