Линклар

Камерон Лондон раҳбари сифатида илк мажлис ўтказди


Буюк Британия янги Бош вазири Дэвид Камерон бугун коалицион ҳукуматнинг илк мажлисини ўтказди.

Консерватив партия раҳбари Дэвид Камерон ва унинг ўринбосари, Либерал-демократик партия етакчиси Ник Клегг янги ҳукумат олдида турган долзарб масалалардан бири давлат бюджетидаги камомадни қисқартириш эканини таъкидладилар.

Янги ҳукумат таркибига Консерватив партиясидан 18та вазир ва Либерал-демократик партиясидан беш вазир киритилди.

6 май куни бўлиб ўтган парламент сайловидан сўнг Буюк Британияда Иккинчи жаҳон урушидан баён илк бор мамлакатда коалицион ҳукумат ташкил этилиши аён бўлди. Парламентдаги энг кўп ўринни қўлга киритган Консерватив партияси 12 май куни сайловда учинчи натижани кўрсатган Либерал-демократик партияси билан коалицион ҳукумат тузишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG