Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:19

Ўшда вазият чигаллигича қолмоқда


Қирғизистон мудофаа вазири вазифасини вақтинча бажарувчи Исмоил Исоқов ва Ички ишлар вазирлигининг муваққат раҳбари Алимбеков ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиевнинг тарафдорлари билан учрашиш мақсадида Ўш шаҳрига жўнаб кетдилар.

Бугун эрталаб Бакиев тарафдорлари Ўш шаҳрида вилоят ҳокимлиги биносини қўлга олдилар.

Озодлик радиосининг Ўш шаҳридаги мухбирига кўра, бугун эрталаб Ўш вилоят давлат маъмурияти биноси ёнидаги майдонга Муваққат ҳукумат тарафдорлари ва президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари йиғилганлар.

Вилоят губернатори чиқишини талаб қилган бакиевчилар ҳокимият биноси эшикларини синдириб, ичкарига бостириб киришга муваффақ бўлганлар.

Сўнгги хабарларга кўра, ҳокимият ҳовлисига тўпланган Қирғизистон муваққат ҳукумати тарафдорлари ва бакиевчилар ўртасида тўқнашувлар ҳам рўй бермоқда.

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили Бақит Сеитов Ўшдаги вазият милиция ходимлари назорати остида эканини маълум қилди.

- Вилоятнинг амалдаги ҳокими Жээнбеков ҳокимият биноси ёнида ўз одамлари билан турибди. Айни пайтда милиция ходимлари у ерда тартиб сақламоқдалар, жиддий тўқнашувлар рўй бергани йўқ. У ердаги вазиятга юридик баҳо берилади ва қонун ўрнатиш учун барча чораларни қўллаймиз, деди Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот вакили.

Айни пайтда Жалолободда ҳам Бакиев тарафдорларининг ҳокимият биноси ёнида норозилик акцияси ўтказгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG