Линклар

logo-print

ЕИ ва АҚШ Андижон қурбонлари оилаларига ҳамдардлик билдирди

  • Озодлик

Европа иттифоқининг Ўзбекистон бўйича баëноти Испания президентлиги томонидан тарқатилди.

Европа иттифоқининг Ўзбекистон бўйича баëноти Испания президентлиги томонидан тарқатилди.

13 май куни Андижондаги қонли воқеаларнинг 5 йиллиги муносабати билан махсус баëнот эълон қилган ЕИ ва АҚШ¸ Андижон қурбонлари руҳига ҳурмат билдирди.


Европа иттифоқининг Ўзбекистон бўйича эълон қилинган махсус баëноти Испания президентлиги номидан тақдим этилди:


"Бундан роппа-роса беш йил аввал¸ 2005 йилнинг 13 май куни Андижон шаҳрида юзлаб намойишчилар ўлдирилди. Европа иттифоқи Андижон воқеалари чоғида қурбон бўлганларнинг оилаларига ўз ҳамдардлигини изҳор этади.

Ўзбекистон ҳукуматини мамлакатдаги қонун устиворлиги ва инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш борасида жиддий қадамлар қўйишга рағбатлантириш ниятида Европа иттифоқи ўтган октябр ойида Андижон воқеаларидан сўнг қабул қилинган чекловчи чораларни бекор қилди. Биз Ўзбекистон ҳукуматини 2009 йилнинг 27 октябр ойида Ташқи алоқалар кенгаши томонидан белгиланган қадамларни қўйиш борасида қатъий ҳаракат қилишга чақирамиз.

Европа иттифоқи ҳанузгача Андижон воқеалари юзасидан мустақил текширув ўтказилмагани ва ҳеч кимнинг жавобгарликка тортилмаганидан ташвишда.

ЕИ бундан сўнг ҳам Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш¸ ҳамда бундан сўнг ҳам бу ва умумий манфаатлар билан боғлиқ бошқа масалалар юзасидан яқин мулоқотни давом эттиришга ҳозирдир"¸ дейилади 13 май куни эълон қилинган ЕИ баëнотида.

Айни пайтда¸ АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳам Вашингтон ҳукумати номидан Андижондаги қонли воқеаларнинг беш йиллиги муносабати билан баёнот тарқатди.

" 2005 йил 13 май куни Андижонда содир бўлган фожиавий воқеаларга беш йил тўлиши муносабати билан, Америка Қўшма Штатлари ўз яқинларидан айрилган ва азоб чеккан барча кишиларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Ўзбекистоннинг дўстлари каби, биз ўша оғир кунлар ярасига малҳам бўлиш учун ўзаро муроса жараёни ва маъсулиятга чақирамиз.

Ўз тарихи давомида фуқароларнинг низо ва ғалаёнини бошидан кечирган америкаликлар сифатида, биз ушбу кунда тинчлик, зўравонлик қилмаслик ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат кўрсатиш йўлига садоқатимизни ифодалаган ҳолда ўзбек халқи билан биргамиз", дейилади АҚШ элчихонаси баёнотида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG