Линклар

Беларус дипломатлари Бишкекни тарк қилди


Беларус Қирғизистондаги дипломатларини чақиртириб олди.

Ройтерс ахборот агентлиги ўз исмини ошкор қилишни истамаган Беларус Ташқи ишлар вазирлиги расмийсига таяниб хавфсизлик нуқтаи назаридан Бишкекдаги дипломатларнинг барчаси мамлакатни тарк этгани тўғрисида хабар тарқатди.

Бишкекдаги 7-8 апрел кунги воқеалардан сўнг Қирғизистон жанубига қочган президент Қурмонбек Бакиев кейинчалик Беларусдан бошпана топди.

Қирғизистон Муваққат ҳукумати Беларусдан Бакиевни экстрадиция қилишни талаб қилиб келмоқда.


XS
SM
MD
LG