Линклар

Эрдўғон Грецияга боради


Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон мисли кўрилмаган қарзга ботган Греция ҳукумати бу муаммони ҳал қилишда Туркия бирдамлигига таяниши мумкинлигини айтди.

Эрдўғон Афинага икки кунлик расмий сафари олдидан шундай баёнот берди.

Эрдўғон ва Греция Бош вазири Георгиос Папандреу икки давлатнинг йигирмага яқин вазири иштирок этадиган илк консултатив йиғилишга бирга раислик қиладилар.

Йиғилишдан мақсад НАТО аъзоси бўлган Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатни яхшилашдан иборат.

Эрдўғон бўлажак музокараларда эътибор асосан туризм масаласига қаратилишини айтди.

Бироқ, Георгиос Папандреу ва Эрдўғон Греция ва Туркия ўртасида бир неча ўн йилдан бери давом этаётган ўта қиммат қуролланиш пойгаси масаласини ҳам муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG