Линклар

Клинтон Афғонистон ҳукуматининг аёл вазирлари билан учрашди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Афғонистон ва Толибон ўртасидаги ҳар қандай ярашув аёллар ҳуқуқларини ортга қайтармаслиги кераклигини таъкидлади.

Клинтон пайшанба куни мамлакатга сафар қилаётган Афғонистон ҳукуматининг аёл вазирлари, жумладан Меҳнат, ижтимоий муаммолар ва ногиронлар масалалари бўйича вазир Омина Афзалий ҳамда Соғлиқни сақлаш вазири Сурайё Далилни қабул қилди.

АҚШ Давлат котиби Афғонистонда аёлларни ўқитиш, оналик ва бошқа соғлиқни сақлаш ишларида, шунингдек, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиёт соҳаларида аёллар ролини оширишда Қўшма Штатлар Афғонистонга ёрдам беришини айтди.
XS
SM
MD
LG