Линклар

logo-print

Бакиев тарафдорлари учта вилоят ҳокимияти биноларини эгаллаб олди


Қирғизистон муваққат ҳукумати Мудофаа вазири Исмоил Исоқов собиқ президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари вилоят ҳокимият биносини эгаллаб олган Ўш шаҳрига борди.

Бакиев тарафдорлари 13 май куни Қирғизистон жанубидаги Боткен ва Жалолобод вилоятлари ҳокимият биноларини ҳам эгаллаб олдилар.

Муваққат ҳукумат бошлиғи Роза Ўтунбаева Озодликка муваққат ҳукумат “Қирғизистонни ортга тортишга” уринаётган кучларга қаршилик кўрсатишини айтди.

- Қирғизистонни ортга тортиш ва бизни иккига бўлиб юбориш учун бизга тўсқинлик яратишни хоҳловчи кучлар бўлса, уларга қаршилик кўрсатиш учун биз етарли кучга эгамиз ва бунга тайёрмиз, дея баёнот берди Қирғизистон Муваққат ҳукумати бошлиғи Роза Ўтунбаева
XS
SM
MD
LG