Линклар

Лукойл Ўзбекистонда йирик лойиҳани амалга ошира бошлади


LUKOIL Uzbekistan Operating Company Қашқадарё вилоятининг Жануби-ғарбий Ғисор газ хавзасини ўзлаштириш бўйича қиймати 1 миллиард долларлик лойиҳани амалга ошира бошлади.

Фарғона.ру ахборот агентлиги хабарига кўра, лойиҳада газдан конденсатни ажратиш ва 4,2 миллиард куб метр газни қуритиш қувватига эга бўлган завод қуриш ҳам назарда тутилган.

Лойиҳалаштириш ва технологик қурилмалар билан таминлаш ишларини Toyo Engineering ширкати амалга оширади.
XS
SM
MD
LG