Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:11

Жалолободда ўқ узилди


Жалолободда Қирғизистон муваққат ҳукумат тарафдорлари ва бакиевчилар ўртасида рўй берган тўқнашувларда камида 30 киши тан жароҳати олди.

Интерфакс агентлигининг маҳаллий расмийларга таяниб хабар қилишича, ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиевнинг 300дан ортиқ тарафдори Жалолобод вилоят ҳокимлиги биносига бостириб кириб, у ерда назорат ўрнатган. Бугун эрта тонгда эса бино ёнида ўқ овозлари эшитилган.

Ўш шаҳрида эса муваққат ҳукумат тарафдорлари бундан бир кун олдин бакиевчилар томонидан босиб олинган ҳокимият биноси назоратини ўз қўлларига олганлар.

Қирғизистон прокуратураси, ўз навбатида мамлакат жанубида бошланган норозилик намойишлари ташкилотчиларини ҳибсга олишга ордер берди. Хабарларга кўра, “Янги Қирғизистон” партияси раҳбари Усен Сидиқов хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG