Линклар

Бакиевчилар чекинди. Назорат янги ҳукумат қўлида


Бишкекка Қирғизистоннинг турли бурчакларидан келган ўн минглаб одамлар муваққат ҳукуматни қўллашларини билдирмоқдалар.

Бишкекка Қирғизистоннинг турли бурчакларидан келган ўн минглаб одамлар муваққат ҳукуматни қўллашларини билдирмоқдалар.

Қирғизистон жанубидаги уч вилоят ҳокимликларини 13 май куни эгаллаб олиниши ва тартибсизликларни уюштиришда айбланиб, мамлакатнинг энг кекса сиёсатчиси Усен Сидиқов қамоққа олинди. 14 май куни соат 16 да муваққат ҳукумат мамлакат жанубида тўла назорат ўрнатди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати таниқли сиёсатчи Усен Сидиқовнинг Қурмонбек Бакиев раҳбарлигидаги “Оқ йўл” партиясининг айрим аъзолари ва Коммунистлар партияси раҳбари Исҳоқ Масалиев билан телефон суҳбатлари ёзувини жамоатчиликка ошкор қилди.

Қирғизистон жанубида бораëтган зўравонликлар ташкилчисинигн Усен Сидиков экани айтилмоқда.
Унда Усен Сидиқов телефон орқали жанубий вилоятлардаги вазиятни издан чиқариш, Бакиевни ҳокимиятга қайтариш борасида суҳбатдошларига йўл-йўриқ кўрсатган. Шунингдек, муваққат ҳукумат аъзолари Исмоил Исақов ва Ўмурбек Текебаевларни гаровга олиш режаси муҳокама қилинган.

Қирғизистон Бош прокурори Бойтемир Ибраевнинг айтишича, Миллий хавфсизлик хизмати Бош прокурор санкцияси асосида Усен Сидиқовнинг телефон суҳбатларини ёзиб олиш ваколатига эга бўлган.

Муваққат ҳукумат раиси Роза Отунбаеванинг 14 май куни ўтган ҳукумат шошилинч йиғилишида маълум қилишича, Усен Сидиқов раҳбарлигидаги гуруҳ 16 майгача жанубий вилоятларда ўз назоратини ўрнатиб, 17 май куни Бишкекда ҳокимиятни эгаллаш ва Қурмонбек Бакиевни ҳокимиятга қайтариш мақсадини кўзлаган.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Кенешбек Дуйшебаев жамоатчиликка мамлакат жанубида 13 май куни содир этилган тартибсизликларни Қурмонбек Бакиевнинг катта ўғли Марат молиялаштирганини айтди:

- Биздаги маълумотларга кўра, ҳозир Олмаотада яшириниб юрган Марат Бакиев мазкур тартибсизликларни уюштириш учун 1 миллион доллар миқдорида маблағ жўнатган. Жанубдаги воқеларни ташкиллаштириш эса Усен Сидиқов зиммасида бўлган. Айни пайтда биз Бишкекда тартибсизликларни уюштириш учун одам ёллаб, пул тарқатиб юрган гуруҳни қўлга олдик,деди Кенешбек Дуйшебаев.

Муваққат ҳукуматнинг 14 май куни ўтган шошилинч йиғилишида Ўш ва Боткен вилоятларида тартибсизликларни уюштириш ва ҳокимиятни босиб олишга раҳбарлик қилган бошқа бир қатор шахслар ҳам қўлга олинган.

Муваққат ҳукумат тарқатган баёнотда ва жой –жойлардани олинаётган хабарларда айтилишича, 14 май куни тушгача Ўш ва Боткен вилоятларида тўла назорат ўрнатилган. Жалолобод вилоятида ҳокимият бакиевчилар томонидан эгаллаб олинганига қарамай, милиция, Миллий хавфсизлик хизмати, суд ва прокуратура тизмлари муваққат ҳукумат томонида ишламоқда. 14 май куни соат 16 да Жалолобод вилоятида ҳам муваққат ҳукумат назорати ўрнатилди.

Бу ерда Бакиев ва муваққат ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Бакиевчилар муваққат ҳукумат тарафдорларига ўқ отганлар. Натижада 38 киши яраланган, уларнинг 3 нафари оғир аҳволда.

Айни пайтда Бишкекка мамлакатнинг турли бурчакларидан муваққат ҳукумат тарафдорлари йиғилмоқдалар. Муваққат ҳукуматнинг билдиришича, 14 май куни тушгача 10 мингдан ортиқ одам муваққат ҳукуматни ҳимоя қилиш гуруҳларига аъзо бўлган.

Энг сўнгги хабарларга қараганда, Қурмонбек Бакиев раҳбарлигидаги “Оқ йўл” партиясининг нуфузли аъзолари бу партия сафидан чиқанларини эълон қилдилар. “Янги Қирғизистон” партияси эса Қирғизистоннинг энг кекса сиёсатчиси Усен Сидиқов партия аъзолигидан ўчирилишини маълум қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG