Линклар

logo-print

Хайрулла Ҳамидов устидан ҳукм 18 майда чиқарилиши мумкин


Таниқли журналист ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов устидан ҳукм ўқилиши 18 майга қолдирилди.

Хайрулла Ҳамидов ва яна 18 айбланувчи устидан Тошкент вилояти Янгийўл тумани Гулбаҳор посëлкасида ўтаëтган маҳкамада 14 май куни ҳукм ўқилиши кутилаётган эди, бироқ журналист яқинларининг Озодлик радиосига билдиришларича, ҳукм ўқилиши келаси ҳафтага қолдирилган.

Хайрулла Ҳамидов билан яна 18 киши устидан маҳкама жараёни 29 апрел куни бошланди.

Маълум бўлишича, Чиноздаги ақиқада Хайрулла Ҳамидов амри-маъруф қилган. Ушбу ақиқада иштирок қилган 60 кишидан 38 нафари ҳибсга олинган. Тергов пайтида улар ақиқада Хайрулла Ҳамидов ваъзини тинглаганликларини бўйниларига олишган.

Футбол шарҳловчиси¸ кўп ўтмай Наврўз радиоси орқали эфирга узатилиб¸ сўнгра дискларда сотила бошланган диний дастурлари билан ўзбекистонликлар¸ айниқса ëшлар орасида танилган Хайрулла Ҳамидов шу йил 21 январ куни ҳибсга олинган эди.

Аввалига Тошкент вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳибсхонасида сақланиб¸ кейинчалик Тоштурмага ўтказилган Хайрулла Ҳамидовга дастлаб Ўзбекистон Жиноят кодексининг 216- моддаси бўйича “ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотларни қонунга хилоф равишда тузиш ёки уларнинг фаолиятини тиклаш, шунингдек, бундай бирлашмалар ёки ташкилотлар фаолиятида фаол қатнашиш” айби қўйилди.

Аммо февралда бу айб олиб ташланиб¸ эндиликда Хайрулла Ҳамидовга 244-моддаси 1-қисми: Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайëрлаш ва тарқатиш айби қўйилмоқда.

Айблов хулосасига кўра¸ Хайрулла Ҳамидов “Жиҳодчилар” диний экстремистик гуруҳига аъзоликда айбланмоқда.
11 май куни эса давлат қораловчиси таниқли журналист Хайрулла Ҳамидовга 7 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

XS
SM
MD
LG