Линклар

Ўзбекистон муқобил энергия манбаларига ўтмоқда


2010 йилда Ўзбекистонда биринчи маротаба 750 кВт қувватга эга тажрибавий шамол энергетика қурилмасини барпо этиш режаланган.

ЎзА агентлиги хабарига кўра, “Ўзбекэнерго” Давлат акциядорлик компанияси Жанубий Кореянинг “Doojin Co., Ltd” ширкати билан ҳамкорликда Чорвоқ сув омбори ҳудудида баландлиги 40 метрга тенг анемометрик мачтаси қурилган. Тегишли асбоб ва ускуналар монтаж қилиниб, ҳозир шамол кўрсаткичларини ўлчаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур ҳудудда шамолнинг ўртача йиллик тезлиги секундига 4.3 метрни ташкил қилади, қишки мавсумда эса бу кўрсаткич секундига 6.6-7.1 метрга етади. Бу эса, ўз навбатида шамол энергетик қурилмасининг барқарор ишлашини таъминлайди.

Янги қурилманинг ишга туширилиши билан йилига қўшимча равишда 2.3 миллион киловват соат ҳажмда электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу йилига 700 минг куб метр табиий газни тежаш имконини беради.

Бундай ускуналарнинг Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ҳам барпо қилиш режаланган.




XS
SM
MD
LG