Линклар

logo-print

Туркия Бош вазири Афинага борди


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон жиддий молиявий қийинчиликларга дуч келган Грецияга сафар қилди.

Афинада Ражаб Тоййиб Эрдўғон грециялик ҳамкасби Георгис Папандреу билан музокаралар олиб борди.

Греция сафари арафасида гапирган Туркия Бош вазири мисли кўрилмаган қарзга ботган Греция ҳукумати бу муаммони ҳал қилишда Туркия бирдамлигига таяниши мумкинлигини айтди.

Хабарларга кўра, Эрдўғон ва Георгиос Папандреу бугун икки давлатнинг йигирмага яқин вазири иштирок этадиган илк
консултатив йиғилишга бирга раислик қиладилар.

Йиғилишдан мақсад¸ НАТО аъзоси бўлган Туркия ва Греция ўртасидаги муносабатни яхшилашдан иборат. Эрдўғон бўлажак музокараларда эътибор асосан туризм масаласига қаратилишини айтди.
XS
SM
MD
LG