Линклар

Эркин микрофон - "Каримов халқни ваъда билан тўйдирди..."

  • Абдулла Искандар

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Коммунист Каримов ваъдаларига алданган содда халқ¸ мана қарийб 20 йилдирки¸ ана шу алданиш жабрини тортмоқда¸ дейди ўзбеклардан бири.

Ўзингдан чиққан балога¸ қайга борасан давога¸

дейди Андижон воқеаларига муносабат билдиришни истаб нотаниш қолишни ихтиëр қилган суҳбатдошимиз.

- Мен 1990 йилларда студентларнинг қўзғолонида бўлганман. Ўзимча шундай бир хулосага келаман. Андижондаги воқеаларга ўзимнинг муносабатимни билдирадиган бўлсам¸ ўша ерда қирғин бўлган нималарнинг 90 фоизи Ислом Каримовга овоз беришган. Мана энди ўзлари нимасини тортиб туришибди. Зиëлилар¸ асосан бой қатлам бу одамга овоз бермаган. Чунки уларнинг ҳаммаси Муҳаммад Солиҳни танишган. Ўша пайтлар Муҳаммад Солиҳни президентликка чиқарамиз¸ деб жон-жаҳдимиз билан олишган пайтларимиз эди. Мен ҳеч қайси партияга аъзо эмасман. Ўшанда Эрк партиясига хайрихоҳ эдик. Атайлабдан ичимизга нималарни киргазиб¸ ҳамма ëқни нима қилиб туриб¸ асос топиб олиб туриб кейин студентларни нима қилишган. Муҳаммад Солиҳни ўшанда халқ яхши билмас эди¸ танимас эди. Фақат зиëлилар¸ тушунган одамлар биларди. Шулар ҳаракат қилди Муҳаммад Солиҳ бўлсин деб. Лекин асосий халқ Каримов бўлсин¸ деб овоз беришган. Кўрлик қилишган. Ўшанда биз жуда кўпчилик ўзимизникилар билан тескари бўлганмиз. Барибир биз Муҳаммад Солиҳни сайлаймиз¸ президент қиламиз¸ деб уринганмиз. Ўшанда халқ тушунмаган. Муҳаммад Солиҳни шайх Муҳаммад Содиқ билан алмаштиришган. Ҳаммага намоз ўқитар экан¸ деб асосий қора халқ Каримов учун овоз берган. Ўзим таскин топаманда. Яхши бўлиб кетганида¸ биз халқнинг олдида¸ яқинларимизнинг олдида нол бўлардик. Шунинг учун мен ачинаман. Андижонда ўлганларга ачинаман¸ лекин бир томондан кўнглим таскин топади. Шуларнинг оталари¸ ўзлари¸ ҳаммалари Каримов учун овоз беришган. Саводсиз халқ Каримов учун овоз берган. Лекин зиëлилар¸ бошқалар тушунган. Муҳаммад Солиҳни танишган Салай Мадаминовни. Таржимаи ҳолини билишган. Шоир деб чиқилган. Шоир шеър билан қорнимизни тўйғизади¸ деган гапни қилишган. Биз ўшанмда “Каримов ваъда билан қоринни тўйғизади” деганмиз¸ дейди аноним қолишни истаган суҳбадошимиз.


Қирғиз халқи инқилоб қилиб чарчамасин¸ бизникилар эса ўтираверсин¸

дейди қибрайлик Ғафур ака.

- Бакиев келганда бундан беш йил олдин революция бўлдику. Улар Америка қилди¸ деган гап бўлган эди шунақами? Энди бунисини ким қилди¸ демоқчиман. Ўзбекистонда шунга қараб Соросми¸ бошқами ҳамма ëқни ëпиб ташладику. Олдингисини Америка дейишган эди¸ бунисини ким қилди¸ деб ўзимга ўзим савол қўяяпман. Менимча¸ халқнинг ўзи хоҳламагунча¸ уни ҳеч ким кўчага олиб чиқа олмайди. Америка бўлсин¸ Россия бўлсин. Менимча¸ Қирғизистонда халқнинг ўзи активроқ. Қирғизистонга жуда муваффақият тилайман. Энди тинчлик бўлсин. Бизларнинг республика¸ Қозоғистонлар анча жиғига тегади буларни. Бизларнинг ҳукуматдагилар ҳам¸ оппозиция ҳам уялтириб қўйди. Ҳукуматдагилар уларни террорист¸ 159 дея олмайди. Халқ қилдику у ëқда менинг тушунчам бўйича. Оппозиция энди ўзига “20 йилдан бери нима қилдик?” деган саволни қўйиши керак¸ дейди Ғафур ака.


Хоразмда бензин қимматлади

Ëқилғи шаҳобчаларида бензин йўқ¸ Туркманистондан ўтадиган бензин йўли ëпилганига бир йилдан ошди¸ дейди шовотликлардан бири.

- Хоразмданман. Ҳозир бензин проблема бўлиб қолди. 2000 га чиқиб кетди. Аввал 1200¸ 1300 атрофида эди¸ дейди бу қўнғироқчимиз.


Ўзбек божгирлари кетмон дастасини ҳам мусодара қилди¸

деб шикоят қилди Сирдарëдаги ўзбек-қозоқ чегарасидан ўтиб Қозоғистонда деҳқончилик қилаëтган юртдошимиз.

- Қозоғистонга шартнома асосида деҳқончилик қилишга келган эдим. Чегаралар тўғрисида гапирмоқчи эдим. Пулларни олиб қўяяпти. Ўтган йил ҳам 6-7 миллион пулни олиб қўйди. Тегишли жойларга мурожаат қилдик¸ беришмади. Чегарада¸ Ўзбекистоннинг постида. Қозоғистонники индамайди. Сирдарëдаги Ўзбекистоннинг пости¸ вообше ëмон бўлиб кетганда. Аëлларни ҳам итариб юборади. Ўзбекистон постида раҳм-шавқат деган нарса қолмаган. Сумкаларни текшириб деҳқончиликка олиб келинаëтган кетмонларгача олиб қўяяпти. Ëмон бўлиб кетган¸ дейди Қозоғистонда деҳқончилик қилаëтган юртдошимиз.


Исломий ғоя демократиядан афзал

деб фикр билдиради ҳамкасбим Зебунисога эътироз билдириш мақсадида Бухородан сим қоққан ëш йигит.

- Ассалому алайкум ака. Яхшимисиз? Бир марта “Ислом ва демократия” деган эшиттириш бўлган эди. Зебунисо қатнашган эдилар. У кишининг ўзи қайси йўлда? Христианми¸ муслимами¸ яҳудийми? Мусулмон бўлсалар керак. У киши шундай оҳангда гапирдиларда. У кишининг гап-сўзларидан сезилдики¸ у киши иложи борича¸ демократияни қўллаб-қувватладиларда. Шунга айтмоқчи эдимки¸ Ислом динининг қайси бир қонунлари¸ қайси бир ҳукмлари¸ қайси бир жойлари демократияга тенг кела олмайди? Демократия қайси тарафлама Ислом динидан устун келадики¸ у киши демократияни кўпроқ қўллаб-қувватлаш маъносида гапирган эдилар.

Озодлик: Демократияни тарғиб қилса¸ нимаси ëмон?

- Мен тушундим ака. Лекин Ислом дини турибди. Кейин бу демократия келди¸ тўғрими? Ислом дини бизнинг ҳаëтимизга ҳар тарафлама жавоб бера олмаса¸ ундан кейин бизлар бошқача йўлни ахтаришимиз керак. Ислом дини бизнинг ҳаëтимизга қайси тарафлама жавоб бера олмайди¸ дейди бухоролик ëш мусулмон.

*********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG