Линклар

Таиланд намойишларида бир киши нобуд бўлди


Таиланд пойтахти Бангкокда ҳукумат истеъфосини талаб қилаётган намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида рўй берган тўқнашув оқибатида бир киши нобуд бўлди, 30дан ортиқ фуқаро тан жароҳати олди.

"Қизил кўйлаклар" номини олган намойишчилар 12 мартдан буён ҳукумат истеъфосини талаб қилиб Бангкокда норозилик намойиши ўтказиб келмоқдалар.

Намойишчилар Бангкокдаги савдо маркази атрофига ўнашиб олган. Пайшанба кундан бошлаб хавфсизлик кучлари намойишчиларни савдо марказидан сиқиб чиқаришни бошлади.

Бундан бир оз аввал мухолифатчилар томонига ўтган собиқ генералнинг жиддий тан жароҳати олгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG