Линклар

Бағдоддаги овозлар қайта саналди


Ироқ мустақил сайлов комиссиясига кўра, 7 март куни бўлиб ўтган парламент сайловида пойтахт Бағдодда берилган овозларни санаш жараёни ниҳоясига етган ва қонунбузарчиликларга йўл қўйилгани аниқланмаган.

Сайлов комиссияси расмийси ушбу жараён натижалари душанба куни кенг жамоатчилик учун ошкор қилинишини маълум қилди.

Мамлакат Бош вазири Нурий ал-Маликий март ойидаги сайлов давомида Бағдоддаги сайлов участкаларида қонунбузарчиликларга йўл қўйилганини таъкидлаб, сайлов комиссиясидан овозларни қайта санашни сўраган эди.

Сайлов расмий натижаларига кўра, собиқ Бош вазир Ияд Алавий етакчилигидаги Ироқия партияси 325 ўринли парламентда 91 ўринни, Нурий ал-Маликий коалицияси эса 89 ўринни қўлга киритган.
XS
SM
MD
LG