Линклар

Бангкокда зўравонликлар давом этмоқда


Таиланд пойтахти Бангкокда аксилҳукумат намойиш иштирокчилари ва хавфсизлик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар учинчи кун давом этмоқда.

Зўравонликлар оқибатида шу кунгача камида 16 киши нобуд бўлди.

Таиланд ҳукумати пойтахтдаги назорат хавфсизлик кучлари назорати остида экани ва ҳарбийлар ўзларини ҳимоя қилиш мақсадидагина ўқ узаётганликларини маълум қилди.

Шаҳар марказига ўрнашиб олган намойишчилар Бош вазир истеъфоси ва муддатидан аввал парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилмоқдалар.

Айни пайтда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун ва расмий Вашингтон намойишчилар ва Таиланд ҳукуматини зўравонликлардан ўзини тийиб туришга чақирдилар.




XS
SM
MD
LG