Линклар

Каримов Оқ саройда Уммон расмийсини қабул қилди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 14 май куни Оқ саройда Уммон султонлиги Ташқи ишлар бўйича давлат вазири Юсуф бин Алавий бин Абдуллани қабул қилди.

Ислом Каримов меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги алоқалар нафақат дипломатик, балки иқтисодий асосларда ҳам ривожланаётганидан мамнунлигини билдирди, дея хабар қилди ЎзА миллий ахборот агентлиги.

Юсуф бин Алавий бин Абдулла ҳам қабул учун миннатдорлик билдириб, ўз давлати Ўзбекистон билан келгусида ҳам барча соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканини алоҳида таъкидлаган.

Хабарда айтилишича, Оқ саройдаги учрашув чоғида давлатлар ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга доир ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG