Линклар

Халқаро ҳамжамият Қирғизистонда тинчлик истамоқда


Халқаро ҳамжамият сўнги кунлар давомида Қирғизистон жанубида рўй бераётган қонли воқеалардан жиддий ташвиш билдирди.

Ўш, Жалолобод ва Баткенда Қирғизистон муваққат ҳукумати тарафдорлари ва ҳокимиятдан четлаштирилган президент Қурмонбек Бакиев тарафдорлари ўртасида рўй берган тўқнашувлар оқибатида камида бир киши нобуд бўлди, 60 киши турли тан жароҳати олди.

БМТ, ЕИ, АҚШ ва Россия Қирғизистон муваққат ҳукуматини тинч аҳоли орасида қон тўкилиши олдини олишга чақирди.

Айни пайтда Қирғизистон муваққат ҳукумати етакчиси Роза Ўтунбаева ҳар учалла шаҳарда тартиб ўрнатилгани ва зўравонликларга алоқадор барча шахслар жазога тортилажагини маълум қилди.

-Бизнинг тактикамиз у ерда бўлган барча шахсларни тириклайин қўлга олишдан иборат. Ўз халқига қарши кўтарилган ва ўт очган барча шахсларни шак - шубҳасиз жиноий жавобгарликка тортамиз,-деди Роза Ўтунбаева.

Сўнги хабарларга кўра, Бакиев ёрдамчиларидан бири Усен Сидиқов ва Коммунистлар партияси етакчиси Исҳоқ Масалиев жанубдаги зўравонликлар ортида турганлик айби билан қўлга олинган.
XS
SM
MD
LG