Линклар

logo-print

Медведев Камерон билан телефон орқали боғланди


Россия президенти Дмитрий Медведев ва Буюк Британиянинг янги Бош вазири Девид Камерон телефон орқали суҳбатлашиб, ўзаро алоқаларни яхшилашга келишиб олдилар.

Кремл томонидан ёйинланган баёнотда айтилишича, Дмитрий Медведев Девид Камеронни Бош вазир лавозимига тайинлангани билан табриклаб, унинг ишларига муваффақиятлар тилаган.

Россия ва Буюк Британия ўртасидаги алоқалар 2006 йилда Россия ФСБсининг собиқ зобити Александр Литвиненконинг ўлдирилишидан кейин бузилган. Буюк Британиядан бошпана топган А.Литвиненко ноябрь ойида радиоактив моддадан заҳарланиб Лондонда вафот этган эди. Британия маъмурлари Россиядан Литвиненкони заҳарлашда гумон қилинган россиялик тадбиркор Андрей Луговойни экстрадиция қилишни сўраган. Бироқ Москва ушбу чақириқларни инкор қилиб, Британияни Россияда айбланган фуқароларга бошпана бериш қарорини танқид қилган.
XS
SM
MD
LG