Линклар

Бразилия президенти Теҳронга борди


Бразилия президенти Луис Игнасио Лула да Силва Эрон пойтахти Теҳронга сафар қилди.

Бу ерда Бразилия президенти эронлик ҳамкасби Маҳмуд Аҳмадийнажод ва Эрон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, ўзаро алоқалар истиқболи ва Теҳрон ядровий дастури атрофидаги вазиятни муҳокама қилади.

Бразилия президенти Эрон раҳбариятини уранни ядровий ёнилғига айлантиришга оид Ғарб давлатлари таклифига кўндиришга уриниб кўради.

Халқаро ҳамжамият Эронга ўзининг кам тўйинтирилган уранини хорижда қайта ёнилғига айлантиришни таклиф қилган, бироқ Теҳрон бу таклифларга рози бўлмаган.

Россия президенти Дмитрий Медведев Бразилия президентининг Эрон билан келишувга эриша олиш имкониятларини 30 фоиз, дея баҳолади.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон эса Вашингтон Эронга нисбатан қўшимча жазо чоралари қўлланилмагунча, Теҳрон ўз ядровий дастури борасида билдирилаётган ташвишларга жавоб қайтармаслигига ишонишини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG