Линклар

Кул булути Европа ҳаво ҳудудига таҳдид солмоқда


Исландияда қайтадан фаоллаша бошлаган вулқондан отилиб чиққан кул булути яна Европа ҳаво ҳудудига тарқалмоқда.

Шимолий Ирландия ҳукумати Белфаст ва бир нечта шаҳардаги аэропортларда парвозлар номаълум муддатга тўхтатилишини эълон қилди.

Шимолий Ирландия ортидан Буюк Британияда ҳам бир қанча парвозлар кечиктирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.

Ўтган ой ўрталарида ҳам вулқондан чиққан кулнинг тарқалиши оқибатида Европа ҳаво ҳудуди бир неча кунга ёпилди. Европанинг аксар давлатларида парвозларнинг қолдирилиши натижасида эса кўпгина авиакомпаниялар бир неча юз миллион доллар атрофида зарар кўрдилар.
XS
SM
MD
LG