Линклар

Афғонистонда НАТО аскари нобуд бўлди


Афғонистон жанубида рўй берган зўравонликлар оқибатида халқаро кучларнинг бир аскари нобуд бўлди.

НАТО қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, хорижлик аскар жангарилар ҳужуми чоғида нобуд бўлган.

Маълум бўлишича, жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда халқаро кучларнинг 197 нафар аскари ҳалок бўлган. 2009 йилда эса Афғонистондаги зўравонликларда НАТО халқаро кучларнинг жами 520 нафар аскари нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG